Нега С​ирдарёлик ўқитувчиларнинг китоби бир йўла 7 тилда 600 000 нусхада чоп этилди?​

17:11 12 Сентябр 2019 Жамият
771 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Аввал “Дарснинг дарслиги йўқ эди” деб номланган ахборотда хабар берганимиздек,сирдарёлик уч педагог- Гулистон шаҳридаги 8, Янгиер шаҳридаги 6, Мирзаобод туманидаги 15-мактабларнинг технология (аввалги меҳнат) таълими ўқитувчилари Замира Сатторова, Назокат Абдусаломова ва Насиба Аҳмедова ҳаммуаллифликда яратган 9-синф учун “Технология” дарслиги Халқ таълими вазирлиги томонидан маъқулланиб, амалиётга тавсия қилинган эди.

Яқинда “Ўзбекистон” нашриёти мазкур қўлланмани ўзбек, қорақалпоқ,рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида, 600 минг нусхада босмадан чиқарди.

Унда ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида қисмлар мавжуд. Хусусан ,дарсликда ўғил болаларга“Технология ва дизайн йўналиши” деган бўлимда ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш технологияси, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик, электроника асослари, касб танлашга йўллаш ҳамда ижодий лойиҳа танлаш технологияси боблари ажратилган бўлса, қизларга мўлжалланган бўлимда уларнинг ўзларига мос ва замонавий йўналишларга оид дарс ишланмалари ҳамда маълумотлар жой олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?