Нега маъмурий жазо турлари ҳамда санкцияларга тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга зарурат туғилмоқда?

15:19 03 Май 2019 Жамият
315 0

Иллюстратив фото

Республика бўйича 2016 йилда ушбу соҳада 7 та, 2017 йилда 2187 та ва 2018 йилда 1531 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар динамикаси, уларнинг сони кейинги йилларда ошиб бораётганлигини ва амалдаги маъмурий жазо турлари ҳамда санкцияларга тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарурлигини кўрсатмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли 63-моддаси санкцияси кучайтирилмоқда ва ушбу модда янги қисм билан тўлдирилди.

Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун Кодекснинг 84-моддаси санкциясида белгиланган жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, йил сайин ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштирганлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Мисол учун, 2018 йилнинг ўзида бу борада 98 та ҳуқуқбузарлик содир қилинган бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан 29 512 гектар ўрмон фонди ерлари ноқонуний эгалланиши оқибатида ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Кодекснинг 92-моддасига ҳам жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар киритилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кун амалиётида портлаш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда ғайриқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш кўплаб содир этилмоқда. Ушбу ижтимоий хавфли қилмиш учун Маъмурий жавобгарлик кодексида жазо чоралари белгиланмаган.

Оқибатда, яқинда содир бўлган бир мисолга эътибор қаратинг. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида 2017 йилда Ўзбекистон ва Халқаро қизил китобга киритилган 1 бош Қўнғир айиқни ноқонуний ушлаб сиртмоққа олиш натижасида уни нобуд қилиб, ҳайвонот дунёсига 20 273,0 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Шу сабабли ов қилиш ва балиқ тутишда браконьерлик қуролларини, шунингдек ялпи нобуд қилиш қурилмаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, олиб ўтиш ёки ўтказиш, сотиб олиш ёхуд сотиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни тартибга солиш мавжуд эмаслиги сабабли Маъмурий жавобгарлик кодекси ушбу муносабатларни тартибга солиш учун икки қисмдан иборат 901-модда билан тўлдирилди.

Қизғин савол жавоблардан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019