Нега хорижий ва миллий экспертлар Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналари фаолиятидан мамнун эмас?

12:06 13 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
882 0

“Тараққиёт стратегияси” маркази Швецариянинг “PeaceNexus” жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкил этиш ва қулай шарт-шароитларни яратиш” лойиҳаси доирасида мавжуд муаммолар ўрганилди.

Лойиҳа доирасида экспертлар билан 2018 йилнинг сентябр ва октябр ойлари давомида ЭИЗларнинг фаолияти ва мавжуд муаммолари, шунингдек, минтақа ва бутун мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар ечимига ЭИЗ таъсири масалалари ўрганилди.

Аниқланган муаммо ва камчиликлар ҳақида 2018 йилнинг 12 ноябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг самарадорлигини баҳолаш: қонунчилик, инвестициялар, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбатида маълумот берилди. Бу ҳақда Spot.uz ёзмоқда.

Қандай муаммо ва камчиликлар аниқланди:

ишга кириш визаларини олиш (Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқаролар ишга жойлашиши учун рухсат берадиган) ноқулай деб ҳисобланади;

инвесторлар узоқ чўзиладиган бюрократик жараёнлар ва давлат идоралари томонидан уларнинг мурожаатлари ниҳоятда узоқ муддатда кўриб чиқилишидан шикоят қилишади. Давлат экология қўмитасининг хулосасини олиш, қурилишга рухсат бериш ва муҳандислик-коммуникацион тармоққа уланиш тўғрисидаги қарор бир неча ойга чўзилиб кетади. Худди шу хизматлар мурожаатни бир эътироз асосида рад этиши ва бир неча бор қайта кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин;

ЭИЗ иштирокчилари керакли миқдорда хомашё ресурслари сотиб олишда жиддий қийинчиликларга дуч келишмоқда, улар Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинади;

ЭИЗ ни бошқариш давлат марказий органлари:

ЭИЗни ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг ва ЭИЗ ташкил этиш ва ишини йўлга қўйиш бўйича дирекция ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тизими йўқлиги;

Иқтисодиёт ва Давлат инвестиция қўмитаси вазифалари бир-бирини такрорлаши, ЭИЗни бошқариш ва мувофиқлаштириш ваколатларини ҳаддан ташқари марказлаштириш. Бундан ташқари, ЭИЗ дирекцияси томонидан қабул қилинган ягона ҳисобот шакллари мавжуд эмас;

5 миллион $ дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Республика кенгаши даражасида чўзилади;

Маҳаллий аҳоли ЭИЗ фаолияти натижасида турмуш шароитида (даромадлар, атроф-муҳитни яхшилаш, иш иқлимини яхшилаш) муҳим яхшиланишларни кўрмаяпти.

Шунингдек, инвесторлар, давлат компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархлари (“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ ва “Ўзбекистон темир йўллари“)ни одатда жуда юқори деб ҳисоблашади. Масалан, битта 40 футлик контейнерни Навоий шаҳридаги “Тинчлик” станциясидан “Навоий” ЭИЗга қадар (25 км) транспорт воситасида ташиш 500 $га айланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019