Нега давлат раҳбарининг инвестициявий фаолиятни тартибга солувчи қонунларни такомиллаштириш тўғрисидаги топшириқлари тўлиқ бажарилмасдан қолмоқда?

12:06 23 Август 2019 Сиёсат
137 0

Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Сенат ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди. 

Сенат томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижаларига кўра жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурнинг 139 та банди ижросини таъминлаш белгиланган. Шундан 101 та банднинг ижроси таъминланди ва 22 та банд муддатидан олдин бажарилди. Ҳозирги кунда ижроси таъминланган бандлар сони жами 123 тани ташкил этмоқда.

Амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоиз ўсди. Бюджет даромадлари қарийб 51 трлн. сўм ёки прогнозга нисбатан 109 фоизни ташкил этди. Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 2,6 трлн. сўмдан ортиқ ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп маблағ қолди.

Мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида асосий капиталда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши 2,5 баробарга ортди ва 1,7 млрд. долларга етди.

Ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини биринчи ярим йилликда амалга ошириш даражаси 44 фоизни ташкил этди. Бунда Тошкент шаҳри (27%), Тошкент вилояти (31%) ва Қашқадарё вилояти (37%) энг ортда қолаётган ҳудудлар ҳисобланади.

Вазирлик ва идоралар томонидан республиканинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга ошираётган ишларини қониқарли деб ҳисоблаб бўлмайди.

Вазирлар Маҳкамасига Дастурда белгиланган муддатларда бажарилмаган бандларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек вилоятлар ва туманларда ўтказилган ўрганишлар давомида Олий Мажлис Сенати томонидан аниқланган, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди. Муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Жойларда тадбиркорлар ва инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган Бош вазир қабулхоналари инвестициявий муҳитни янада яхшилашга қаратилган самарали институтлар сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг 15 та халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар бириктирилди.

Мамлакат иқтисодиётида ўтган давр мобайнида инвестициявий муҳитни такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли амалий ишларга қарамай, ҳудудларда инвестициявий фаолиятни яхшилаш борасида жиддий камчилик ва муаммолар мавжуд.

Жумладан, хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувлар чоғида қонун ҳужжатларининг барқарор эмаслиги, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тез-тез ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, бир-бирига зид бўлаётган нормалар мавжудлиги хорижий сармоядорлар ва ички инвесторларга салбий таъсир қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Мазкур ҳолатлар қонун ижодкорлигида “ақлли тартибга солиш” модели элементларининг (СОВАЗ) кенг қўлланилмаслиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг таъсирини мажбурий баҳолаш тизими жорий этилмаганлиги натижасида келиб чиқмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда инвестициявий фаолиятни тартибга солувчи қонунларни такомиллаштириш тўғрисидаги давлат раҳбари топшириқлари тўлиқ бажарилмасдан қолмоқда. Хусусан, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш топшириғи ҳанузгача бажарилмаган.

Бундан ташқари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тўғрисидаги Дастур банди ҳам бажарилмасдан келмоқда. Ушбу бандда белгиланган “Махсус эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси парламентга ҳозирга қадар киритилмаган.

Инвестициявий фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун кредитлар олиш жиддий муаммога айланган. Тижорат банкларида ресурсларнинг етишмаслиги, фоиз ставкаларининг юқорилиги, кредит буюртмаларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқлар мавжудлиги, ўз навбатида, тадбиркорларнинг экспорт мажбуриятларини бажаришига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунинг оқибатида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Дастурда кўзда тутилган инвестициявий лойиҳалар сони 9088 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 60,3 трлн. сўмни ташкил этади, яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари эса 172488 та. Бироқ биринчи ярим йилликда жами 3332 та лойиҳа (37%) бўйича умумий қиймати 13,6 трлн. сўмлик (23%) лойиҳалар амалга оширилиб, бор-йўғи 38252 та иш ўрни (22%) яратилган.

Ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини биринчи ярим йилликда амалга ошириш даражаси 44 фоизни ташкил этди. Бунда Тошкент шаҳри (27%), Тошкент вилояти (31%) ва Қашқадарё вилояти (37%) энг ортда қолаётган ҳудудлар ҳисобланади.

Вазирлик ва идоралар томонидан республиканинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга ошираётган ишларини қониқарли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Вазирлар Маҳкамасига Дастурда белгиланган муддатларда бажарилмаган бандларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек вилоятлар ва туманларда ўтказилган ўрганишлар давомида Олий Мажлис Сенати томонидан аниқланган, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди. Муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019