Нефть саноатимизда замонавий қўшма корхона иш бошлади

21:20 05 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
822 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тошкент шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Зарубежнефт” АЖ (Россия) ўртасида корпоратив шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида «ANDIJANPETRO» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ишга туширилгани расман эълон қилинди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Томонлар ўртасида ҳамкорлик ўн йилга мўлжалланган бўлиб, бу давр ичида 13,6 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Сармоялар, биринчи навбатда, нефть қудуқларини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини оширишга йўналтирилади. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудидаги «Жанубий Оламушук», «Хартум» ва «Шарқий Хартум» нефть конларида қазилма ишлари «ANDIJANPETRO» қўшма корхонаси томонидан олиб борилади, - дейди “Зарубежнефт” АЖ бош директори С.Кудряшов. - Янги қўшма корхона ўзига ишониб топширилган ҳудудларда нефть қазиб олиш даражасини 3 бараварга оширишни мўлжалламоқда. Бундан ташқари,  янги иш ўринлари яратиш, жалб қилинган мутахассисларнинг профессионал даражасини ошириш чора-тадбирлари кўрилади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбир давомида «ANDIJANPETRO»нинг Андижондаги офиси билан тўғридан-тўғри уланиб, корхона мутахассислари телекўприк ёрдамида тантанали маросимда иштирок этдилар.  

Саид Раҳмонов


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019