Назаровлар оиласи “Ибратли оила“ мақомига муносиб

16:59 14 Май 2019 Жамият
479 0

Қарши шаҳрида 15 май - Бутунжаҳон оила куни олдидан “Ибратли оила“ кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси таркибида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари ўртасида ўтказилган танловда Ўзбекистон Миллий гвардияси Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоят бўлинмаларидаги хизмати давомида ҳурмат-эътибор қозонган, маҳалладаги қўни-қўшнилар билан яқин муносабат ўрнатиб, фарзанд тарбиясида бошқаларга ибрат бўлаётган ҳарбийлар оилалари иштирок этди.

Таништирув, эркин мавзуда саҳна кўриниши ҳамда интеллектуал салоҳиятни синовдан ўтказиш бўйича беллашган оилаларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низоми мезонлари асосида баҳолаб борилди. Якунда Қашқадарё вилоятидан қатнашган Назаровлар оилавий жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг навбатдаги босқичига йўл олди.

Тадбир доирасида кўргазмали китоб ярмаркаси ҳамда концерт дастури намойиш этилди.

А. Муҳаммадиев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019