Навоийда Венгрия инвестицияси иштирокида қўшма корхоналар ташкил этилади

Навоий вилоятида Венгрия инвестицияси иштирокида қўшма корхоналар ташкил этилади. Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов бошчилигидаги Навоий вилояти делегациясининг Венгрияга ташрифи давомида бу борада келишувларга эришилган, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Венгрия миллий савдо уйида ўтказилган бизнес форумда Навоий вилоятидаги “Sharq yog‘-moy sanoat” МЧЖ ва Virgin Oil Press Ltd компаниялари совуқ пресс усулида турли мойлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш борасида келишув имзоланди.
Венгриядаги ярим фабрикатлар ва гўшт маҳсулотлари, музлатилган мева-сабзавотлар ишлаб чиқарадиган энг йирик Mirelite Mirsa компанияси билан ҳамкорликда Хатирчи туманида мева-сабзавотларни чуқур музлатишга ихтисослашган қиймати 30 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.
Балиқни қайта ишлайдиган Metrimpex Co.Ltd компанияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш ҳамда музлатилган балиқ ва балиқ филесини экспорт қилишга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу йўналишда Венгрия инвестицияси 500 минг еврони ташкил этади.
Шунингдек, музокаралар натижасида Ўзбекистонга 400 бош Holstein зотли йирик шохли қорамол келтириладиган бўлди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: