Навоийда узум сайли ўтказилмоқда

11:05 26 Август 2019 Жамият
744 0

Навоийда ўтказилаётган “Узум сайли”да  вилоятда узумчиликка ихтисослашган деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари ўз маҳсулотлари кўргазмаларини намойиш этишмоқда. 

Мазкур тадбир баҳона павильонларда деҳқон ва фермерларнинг арзонлаштирилган нархларда гўшт, сут маҳсулотлари ва қовун-тарвуз савдоси ҳам ташкил этилган. 

Ёши улуғ кексалар, меҳнат фахрийлари учун сўлим сўрилар ташкил этилиб, бир пиёла чой атрофида мазкур қадриятнинг аҳамияти, бугун дориломон кунлар қадри хусусида суҳбат қурилмоқда.

Вилоятда узумчилик ўз мактаби, кўп асрлик тажриба ва маҳоратига эга. Айниқса, Оқтовнинг офтобрўй ва терскай этакларидаги  ўнлаб қишлоқларда лалмикор узумчилик дунёга довруқ солган. 

Хатирчининг Учқора, Нуротанинг Жарма қишлоқларида етиштирилган қора кишмиши ва ундан тайёрланган майиз бугун мамлакатимиз миқёсида харидоргир брендга айланган. 

Шунингдек, Қизилтепа, Навбаҳор ва Кармана токзорларида етиштирилган ҳусайни, тоифи ва яна ўнлаб навлардаги узумлар она замин саховати ва бобо деҳқон заҳматининг  мўъжизасидир.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?