Навоийда ТАТУ филиали ташкил этилади

13:57 03 Июнь 2019 Жамият
352 0

Архив фото

Навоий вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, яна 4-5та хориж ОТМ филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бундай жозибадорлик ва шиддатга Республикамиз Президентининг жорий йил 15 майидаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони туртки берди.

Шунингдек, ўтган қисқа фурсатда вилоят ҳокими томонидан Германия ва Эрон ҳамда ҳамдўстлик давлатларининг бир қатор тадбиркорлари қабул қилиниб, вилоятнинг Қизилтепа, Хатирчи ва Учқудуқ туманларида инвестиция киритган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш келишувларга эришилди.

Республика Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Медиа-режага асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган брифингда юқоридаги маълумотлар ҳамда вилоят инвестицион ҳаётидаги бошқа янгиликлар журналистлар эътиборига ҳавола этилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019