Навоийда сув танқислигини бартараф этиш учун 15 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланди

19:14 30 Июль 2018 Иқтисодиёт
390 0
Фото: "Халқ сўзи"

Қизилтепа туманида “Навоий” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунланди. Франция давлати кредит маблағи иштирокида амалга оширилаётган 15 миллион 42 минг АҚШ долларилик мазкур лойиҳа асосида6 та агрегат ишга туширилди.

Натижада Қизилтепа ва Кармана туманларининг Маликчўл массивидаги 18 минг 100 гектар майдонида сув таъминотидаги узилишларга барҳам бериладиган бўлди.

Туманда “Навоий” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳанинг тўлиқ якунланиши сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаши билан бирга энергия тежамкорлигини ҳам тақдим этади. Шунингдек, жорий йил ниҳоясига қадар яна 6 та насос агрегати ишга туширилиб, жами 18 кишининг доимий бандлиги таъминланади.
Темур ЭШБОЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019