Навоийда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки покистонлик ва бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди

18:25 26 Сентябр 2018 Жамият
747 0
Иллюстратив фото

25 сентябрь куни «Жиззах — Фориш — Қизилча» йўлининг Навоий вилояти Нурота туманидан ўтган қисмида Toyota ва Lacetti автомобиллари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар тарқатди.

Манбада маълум қилишларича, Toyota ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан келаётган Lacetti билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида Toyota’да бўлган икки покистонлик, Lacetti’да бўлган бир ўзбекистонлик (ҳайдовчи) ҳалок бўлган. Toyota’да бўлган бошқа бир покистонлик фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилоят филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019