Навоийда Қоракўл мактаб интернати ташкил этилди

10:39 15 Январь 2020 Жамият
3772 0

Навоий вилояти ҳокими директорнинг шартига рози бўлди ва натижада Навоий шаҳрида ҳам Бухоро вилоятининг Халқаро математика фанига ихтисослаштирилган “Қоракўл мактаби” билан ҳамкорликда Навоий-Қоракўл мактаб интернатига асос солинди.

Мактабда математика, физика ва инглиз тили дарслари чуқурлаштирилган ҳолда ўтилади. Бугун ушбу таълим даргоҳининг тақдимот маросими тантаналари ўтказилди.

Дарвоқе, вилоят ҳокимига қўйилган шартга келсак, уни “Қоракўл мактаби” директори Темур Рўзиев қўйиб, ўқувчилар ва мутахассис устоз кадрларни танлашда четдан аралашувга йўл қўймасликни таъминлашдан иборат эди. 

Шу асосда ўтган йилнинг ёзида Навоий-Қоракўл мактаб интернатининг 7 – 10 синфларига 240 нафар ўқувчи танлаб олинди. Интернат 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, у Навоий шаҳридаги собиқ Техника касб-ҳунар коллежи биносида ўз фаолиятини бошлади. Бино тубдан таъмирланиб, энг замонавий ўқув ва компьютер жиҳозлари билан таъминланди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?