Навоийда биоёқилғи учун ўсимлик етиштирилади

16:55 20 Май 2019 Жамият
678 0

Иллюстратив фото

Мазкур лойиҳа учун 24 млн. АҚШ долларигача хориж валютаси йўналтирилади. У Канаданинг Advanced Bio-Oil Technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Маълумки, яқинда Навоий вилоятида Ўзбекистон-АҚШ-Канада бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу форум якуни бўйича 10 та битим имзоланди. Шундан бештаси савдо-иқтисодий соҳага тааллуқли ва уларнинг умумий қиймати 150 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Навоий вилоят ҳокимияти Канаданинг Advanced Bio-Oil Technologies компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Шу асосда биоёқилғи олиш учун ўсимликлар етиштириш бўйича кластер яратилади. Бунинг учун 24 млн. долларгача хориж сармояси йўналтирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019