Навоий вилоятида ўқишга киритишга бўлган яна бир уриниш фош этилди

11:33 06 Октябр 2020 Жамият
106 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.К. ва О.Х.лар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаролар Д.М. ва О.У.ларнинг ишончига киришиб, уларни Тошкент Давлат аграр университетига шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.К. ва О.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?