Навоий вилоят ИИВ бошлиғи ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилди

16:24 25 Октябр 2018 Жамият
913 0
Олдинги ҳолат. Фото: "Халқ сўзи"

“Халқ сўзи Online”. Темур Эшбоев/Навоий. Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги шаҳар ва туманларда ички ишлар идоралари секторидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ўнта оиланинг хонадони капитал таъмирланиб, баъзилари эса мутлақо янгидан қурилиб ўз эгаларига топширилди.

Олдинги ҳолат. Фото: "Халқ сўзи"

Чунончи, Учқудуқ туманининг “Йўлчилар” ОФЙда истиқомат қилаётган ёлғиз аёл Қурбоной Муҳитдинованинг таъмирталаб уйи, Томди туманининг “Керегетау” ОФЙдаги Савет Тоқсанов, Зарафшон шаҳридаги Ёшлик маҳалласи 3-уй, 8-хонадонда истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Марина Афанесованинг яшаш уйлари таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди.

Таъмирлангандан кейинги ҳолат. Фото: "Халқ сўзи"

Таъкидлаш жоизки, мазкур уйлардаги таъмирлаш ишлари ички ишлар ходимлари томонидан ҳашар йўли билан амалга оширилди, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати. Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.

Таъмирлангандан кейинги ҳолат. Фото: "Халқ сўзи"

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019