Навоий шаҳрида тўрт юлдузли меҳмонхона фойдаланишга топширилди

10:14 17 Ноябрь 2020 Welcome to uzbekistan
267 0

Шаҳарнинг «Ёшлик» маҳалласи ҳудудида қад ростлаган ушбу меҳмонхона қурилишига 64,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилган тадбиркор Жўрабек Холиқов 67 та янги иш ўрни яратди.

105 та хона ва 230 та ўриндан иборат бўлган мазкур кошонанинг қурилиш ишлари икки йил аввал бошланган ва бунёдкорлик ишларида 500 нафар уста, дизайнер ва бошқа мутахассислар жалб этилган эди.

Замон талабидаги шаҳарсозлик ҳамда Шарқ ва Ғарб меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган ушбу иншоот шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бирга меҳмонхона хизмати йўналишида соғлом рақобат муҳити равнақига туртки бериши шубҳасиз.

“Tinchlik Plaza hotel” номи берилган мазкур меҳмонхонада имконияти чекланган меҳмонлар учун алоҳида шароитлар яратилган хоналар ва инфратизим яратилган. Шунингдек, нозик дидли хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг барча хоҳиш ва истаклари инобатга олиниб, уларга турли саёҳатлар уюштириш уюштириш учун микроавтобус, автотураргоҳлар ташкил этилган. Камалакнинг етти ранги кўринишида шуъла таратувчи мусиқий фаввора, 4 та ресторан, замонавий SPA-маркази ва ирланд усулида таъмирланган “PUB”, фитнес клуб, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, «фитобар» ҳар бир меҳмоннинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлайди.

Меҳмонхонанинг тақдимот маросимида иштирок этган вилоят ҳокими К. Турсунов Навоий вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 142 миллиард сўмлик 32 та лойиҳа амалга оширилаётгани, бу пандемия шароитига қарамасдан олиб борилаётган оқилона сиёсат самараси эканлигини таъкидлади.

Темур ЭШБОЕВ,

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?