Навоий ИИБ бошлиғининг сайёр қабулларида 300 га яқин фуқаро ўзининг муаммоларига ечим топди

15:16 30 Июнь 2019 Жамият
694 0

Мазкур муаммолар вилоятдаги 3-сектор раҳбарига вилоятнинг Хатирчи ҳамда Нурота туманларидаги юзма-юз мулоқотларда ўртага ташланди.

Хусусан Хатирчи туманининг “Ш.Рашидов” номли маҳалласида яшовчи Абдусалим Исроилов тумандаги “Кўксарой” сув омбори атрофида манзарали ҳамда мевали дарахтлар ўтқазиб дам олиш масканига айлантириш таклифини билдирди. Мазкур таклиф-мурожаат маъқулланиб, вилоят туризм бошқармасига фуқаронинг ташаббуси асосида лойиҳа ишлаб чиқиш ва назоратга олиш тавсияси берилди.

Шунингдек, “Жалойир” маҳалласидан Одил Ортиқов ўзи истиқомат қиладиган ҳудудда электр энергияси таъминотидаги муаммолар, хусусан трансформатор талабга жавоб бермаслиги ва маҳалла ўз биносига эга эмаслиги бўйича мурожаат қилди. Электр таъминотидаги мурожаат бўйича вилоят электр тармоқлари корхонасига аниқ муддатли топшириқ берилиб, МФЙнинг янги биноси учун туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ер майдони белгиланди.

Сектор раҳбарининг Нурота туманида ҳам бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳам мурожаат ва билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг деярли барчаси ижобий ҳал этилди.

Чунончи, туманининг “Истиқлол” МФЙ да истиқомат қилувчи Нурмурод Мададов ҳаракатланиш имкониятлари чекланганлиги сабабли ногиронлик аравачаси сўраган эди. Фуқаронинг ушбу мурожаати Сайёр қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди.

Шунингдек, ўз маҳалласида масжид қуриш таклифини ўртага ташлаган “Сойкечар” МФЙ да яшовчи МуродиллоҚаршиевнинг мурожаати ҳам жойида қаноатлантирилиб, қабулдан сўнг туман ҳокими билан масжид қуриш учун мос ер майдони танланиб, унинг ўрни белгиланди.

Умуман олганда икки сайёр қабулда фуқароларнинг 300га яқин мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 90 фоизга яқини ўзининг ижобий ечимини топди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?