Навбатдаги рекорд сари! Равшан Эрматов 2-турнинг энг муҳим ўйинига тайинланди

18:14 19 Июнь 2018 Спорт
779 0
Фото: Р-Спорт

Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бош ҳакам сифатида ишлаётган Равшан Эрматов 2-тур доирасидаги Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Бу ўйин Эрматов учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги 3-турнирда ҳакамлик қилиши бўлади. Шунингдек ўзбекистонлик ҳакам 10-учрашувда бош ҳакам сифатида ишлайди. Эрматов бу орқали ўзи томонидан ўрнатилган мутлақ рекордни янгилайди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар ҳеч бир ҳакам ЖЧ финал босқичи ўйинларида 10та ўйинни бошқармаган.

Маълумот учун, Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 21 июнь куни Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар