Навбат тракторга! Яна бир антиқа сайёҳ ЖЧ-2018ни томоша қилиш учун келмоқда (фото)

12:20 12 Июнь 2018 Дунё
837 0

Германия терма жамоасининг 70 ёшли мухлиси Губерт Вирт футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун тракторда Россия томон йўлга чиқди.

У тракторига тиркама сифатида пиво бочкаси кўринишидаги уйини қўшиб олган. Уйда ётоқ учун махсус жой ва ошхона ўрин олган.

Губерт Вирт сафарини 15 май куни бошлаган бўлиб, у 14 июнга қадар Москвага етиб олишни кўзламоқда. У аллақачон Польша чегарасини кесиб ўтиб, Беларусь ҳудудига қадар етиб келган.

Унинг трактори Lanz Bulldog 1936 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, соатига 15-20 км тезликда ҳаракатланади. Вирт суткасига 100 километр атрофида масофани босиб ўтмоқда. Виртга унинг севимли ити — такса турига мансуб Хекс лақабли кучукча ҳамроҳлик қилмоқда.

Қайд қилинишича, немис пенсионери 20 йилдан буён тракторида саёҳатга чиқишни одат қилган. У нафақага чиққунига қадар Mersedes компаниясида механик сифатида ишлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар