“Навбаҳор“да бош мураббий алмашди

18:10 25 Июнь 2019 Спорт
382 0

Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида “Навбаҳор” профессионал футбол клубининг янги бош мураббийси Деян Журжевични таништирув маросими ўтказилди.

Тақдимот маросимида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан Наманганда футболни ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётганлигини қайд этди. Айни пайтда соҳада бир қатор ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлигини таъкидланди.

Тантанали маросимда Деян Журжевич “Навбаҳор” жамоасининг бош мураббийси этиб таништирилди. Шундан сўнг, Наманган шаҳар ҳокими, клуб раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ва Деян Журжевич 1 йилу 6 ойга, яъни, 2020 йил якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекдилар.

Маълумот учун, Деян Журжевич 1967 йилда Югославия (ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонда илгари ҳам ишлаган. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида фаолият кўрсатган. Европалик мутахассиснинг охирги иш жойи Сербиянинг “Земун“ клуби ҳисобланади. “Навбаҳор” жамоасида унга сербиялик кўзга кўринган мутахассислардан бири Саша Кляич ва маҳаллий мутахассис, “Навбаҳор” тарбияланувчиси Шерзод Жўраев ёрдамчи мураббий вазифасида кўмаклашадилар.

Ҳозирга қадар “Навбаҳор” бош мураббийси вазифасида ишлаган Андрей Канчелськисбир қатор сабабларга кўра истеъфога чиқарилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019