Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган шахс пушаймон бўлиб, бухороликлардан кечирим сўради

10:30 15 Август 2019 Жамият
385 0

2019 йил 21 июнь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги айрим каналларда номаълум шахснинг Бухоронинг эски шаҳар ҳудудида жойлашган “Лаби Хавуз” мажмуасидаги “Хўжа Насриддин Афанди” монументининг бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланиб, у ушбу фотосуратга 2015 йилнинг тахминан март ёки апрел ойларида тушганлигини, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро халқидан кечирим сўрашини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?