NASA илмий ходими Ўзбекистонга келди

18:57 09 Июль 2019 Иқтисодиёт
254 0

Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШнинг аэронавтика ва космик кенгликни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси — NASA Халқаро космик станция дастурининг илмий ходими Камилла Уордрон Эллейн билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида илм-фан, хусусан хотин-қизларни “STEM” таълимга қизиқтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда, шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Вазирлик мутасаддилари ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва NASA ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканликларини алоҳида таъкидлашди.

Мазкур учрашув доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида “Юқорига, янаям юқорига: НАСАнинг келажакка саёҳати” ҳужжатли фильми намойиш этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019