NASA энди эркак ва аёлни биргаликда Ойга олиб чиқмоқчи

15:25 21 Май 2019 Жамият
116 0

АҚШ космик агентлиги(NASA) дунё тарихида биринчи марта эркак ва аёлни биргаликда Ойга учиришни режалаштирмоқда. Ташкилот Артемис деб номланган мазкур дастурини амалга ошириш учун эса яна 1,6 миллиард долларга муҳтожлигини билдиряпти. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Ушбу космик лойиҳа асосида одамзод 2024 йилгача яна бир марта Ойга олиб чиқилиши мумкин. Ҳозирча дастур учун дастлаб мўлжалланган 21,5 миллиард доллар ажратилиши парламент томонидан маъқулланган.

Қўшимча талаб қилинаётган маблағ эса Ойга қўниш тизимини ишлаб чиқиш учун керак. Бундан астронавтларни Ернинг табиий йўлдоши юзасига юбориш ва қайтариб олиб келишда фойдаланилади. Ўз навбатида NASAнинг SLS ракетаси ва Orion фазо кемасининг ўз вақтида тайёр бўлиши, Ойнинг инсон қўнишига мос жойларини робот ёрдамида тадқиқ қилиш, зарур ресурслар, масалан, ичимлик суви захирасини яратиш учун мана шундай моддий кўмак лозим.

Ташкилот 1,6 миллиард долларни олиш учун АҚШ Конгрессининг розилигини кутмоқда.

NASAнинг маълумотига кўра, бу ҳали бошланиши холос. Келгуси тўрт йил ичида бундан ҳам кўп пул талаб қилиниши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019