Нарпайда "Эпика" каналга тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

09:34 10 Октябр 2020 Жамият
299 0

9 октябрь куни соат 09:30 да Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган “Эпика” автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Текширувлар натижасида фуқаронинг “Эпилепсия” касаллиги борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?