Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхати тасдиқланди

10:25 04 Апрель 2018 Ҳужжатлар
1363 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  (ВМҚ-249, 30.03.2018 й.) қабул қилинди. 

Ҳужжат билан билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);

Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди, деб ёзади Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019