Нанай, “Суффа”, Омонхона, энди навбат “Дўстлик” ва “Шовот”гами?  

11:15 15 Август 2019 Жамият
98 0

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатда туристик инфратузилмани ривожлантириш, ҳудудларда замонавий туристик масканларни бунёд этиш ва туризм соҳасига инвесторларни жалб этиш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, ушбу йўналишлардаги хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда халқаро миқёсдаги замонавий бош режалар тузиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Шу билан бирга, Туркиянинг шаҳарсозлик, архитектура ва муҳандислик йўналишида фаолият юритувчи IDEALIST компанияси билан ҳамкорликда Наманган вилоятининг Нанай сайёҳлик зонаси, Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Суффа” масжиди, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғи лойиҳалари амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, IDEALIST компанияси Туркияда 3 та чанғи маркази, Кайсери тоғ-чанғи курорти, шунингдек, Кипр ва Молдовада бошқа сайёҳлик лойиҳаларини амалга оширган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, республикада бундан аввал амалга оширилган лойиҳалаштиришга доир муваффақиятли тажрибадан келиб чиқиб, халқаро компанияларни “Шовот” кичик туристик зонаси ҳамда Сирдарё вилояти “Дўстлик” канали бўйида жойлашган кичик туристик зона бош режасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. 

Ҳозирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Сирдарё вилояти “Дўстлик” каналининг Гулистон шаҳри ҳудудидан ўтадиган қисми бўйича лойиҳа, Хоразм вилоятининг “Шовот” канали лойиҳаси бўйича IDEALIST компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Хорижий компаниялар иштирокида бош режа лойиҳасини тайёрлаш Ўзбекистонга чет эл инвесторларини жалб қилиш имкониятини янада оширишга туртки беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019