Намунали тиббиёт бирлашмаси

14:49 14 Октябр 2019 Жамият
190 0

Иллюстратив фото

Жиззах шаҳар ва Мирзачўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимида биттадан шаҳар ва туманни намунали қилиб ташкил этиш ишларининг якунига бағишланган амалий, кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят соғликни сақлаш тизими масъул ходимлари, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.

Анжуман қатнашчилари дастлаб Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси фаолияти билан танишдилар. Қайд этиш жоизки, мазкур поликлиника юртимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига амалий ташрифларида доирасида берилган кўрсатмалари асосида қисқа муддатда бунёд этилиб,  фойдаланишга топширилганди.

- Қатнашчиларда поликлиниканинг рўйхатга олиш, амбулатор қабулга электрон ёзилиш тизими, умумий амалиёт шифокорларини тор соҳа мутахассислари билан узвий ҳамкорлиги, беморлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида стационар муассасалар, тез тиббий ёрдам тизими билан КТМП нинг ўзаро интеграцияси жудв қизиқиш уйғотди, - дейди Жиззах вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Норқўзиев. – Шунингдек иштирокчилар беморларга амбулатор консультатив ёрдамни ташкиллаштириш, онлайн - маслаҳат, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари, перинатал скрининг, туғруқ регионализацияси, логистика ҳамда “тезкор алоқа” тизими фаолияти, тиббиёт муассасалари кадрлар таъминоти ва салоҳияти, электрон бошқарув тизими фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.  

Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дуастури доирасида бунёд этилган намунали кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлишди. Янги поликлиника 250 қатновга мўлжалланган бўлиб, унда 100 дан зиёд янги иш ўрни яратилган. 

Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган поликлиникада жарроҳ, педиатр, УТТ шифокори, стоматолог, терапевт, ЛОР, офтальмолог, травматолог, невропатолог, психиатр каби мутахассислар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.  Кўп тармоқли марказий поликлиника “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида велоэргометр, гастрофиброскоп, рақамли рентген, УТТ аппарати, биохимик анализатор, автоклаф, центрафуга, ЭКГ, стоматологик жамланма, аудометр, автарефроктометр каби тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.  Янги бинода аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида электрон рўйхатга олиш тизими жорий қилинди. Аёллар маслаҳатхонаси, кундузги стационар, ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилган.

Меҳмонларда  ушбу поликлиниканинг беморларга ташхис қўйиш ва даволаниши учун яратилган шароитлар катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг  Мирзачўл туманидаги  ўзбек-қазоқ маданият саройида амалий анжуманнинг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтир керакки, Президентимиз жорий йилнинг 30-31 январ кунлари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларига асосан “Мобил поликлиника” ҳудуднинг чекка олис туманларида яшаётган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиши белгилаб берилган эди. Тадбирга асосан туманларда 15560 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бунда 3657 нафарда касаллик аниқланиб, улардан 1245 тасига амбулатор шароитда, 1556 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида, 779 нафарига вилоят ихтисолаштирилган даволаш профилактика муассасаларига, 77 таси Республика ихтисослаштирилган марказларига соғломлаштириш учун юборилди. 

2019 йилнинг биринчи ярим йилида вилоятга Америка, Ҳиндистон Беларусия ва Россия давлатларидаги етук клиника ва марказлардан жами 8 нафар мутахассислар ташриф буюрди. Улар томонидан 1750 нафар аҳоли тиббий кўриклардан ўтказилди ҳамда ҳудудий мутахассислар орасида 9 маротаба маҳорат дарслари ўтказилди. 

Толибжон ЭРГАШЕВ,
(“Халқ сўзи”).

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019