Намунали Сардорлар Кенгаши Наманганда баҳслашади

16:26 11 Апрель 2019 Жамият
1226 0

10 — 12 апрель кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган “Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг мамлакат босқичи Наманган вилоятида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Ёшлар иттифоқи масъул ходими Шоҳида Даманова хабар берди.

Кеча Поп темир йўл вокзалида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан келган ғолиб жамоалар кутиб олинди.

Бугун эса “Камалак” болалар ташкилоти ҳамда Сардорлар Кенгашининг фаолияти самарадорлигини ошириш, синф, умумий ўрта таълим муассасалари Сардорлар Кенгаши аъзоларининг ўзаро дўстлашиши ва тажриба алмашишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллиги, ижодий ҳамда интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган кўрик-танловнинг асосий тадбирлари бошланди.

Танлов ғолиблари эртага — 12 апрель куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида аниқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?