Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

17:04 17 Сентябр 2019 Спорт
110 0

Ҳиндистонда велотрек бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги баҳслари якунланди. Қитъа биринчилиги мусобақа иштирокчилари учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этадиган беллашув кучли рақобат муҳитида кечди.

Унда фаол иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида ҳиндистонлик спортчилардан кейин фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Велотрекчиларимиз маҳорати 4 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан баҳоланди.

- Чемпионатда терма жамоамизнинг мусобақадаги сўнгги совринига халқаро тоифадаги спортчи, Наманган велоспорт мактаби тарбияланувчиси Дилмурод Сиддиқов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз омниум йўналишида “финиш” чизиғига иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу натижа Дилмуродга Японияда бўлажак ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун 180 рейтинг очкосини ҳам тортиқ қилди, - дейди наманганлик спорт шарҳловчиси Оқилхон Дадабоев.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019