Наманганлик олим Россияда маъруза ўқиди

18:03 18 Июнь 2019 Жамият
359 0

Ўтган йили пойтахтимизда ташкил этилган “Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да Костичев номидаги Рязань давлат агротехнология университети ва Наманган муҳандислик-технология институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.

Яқинда мазкур шартнома асосида Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори Рустамжон Исроилов ва институтнинг автоматика ва энергетика факультети декани Аъзам Мамахановлар Россия Федерациясининг Рязан ўлкасига ташриф буюрдилар. Делегация аъзолари бу ерда университет томонидан ташкил этилган “Аграр соҳани инновацион ривожлантиришда фан-таълимнинг роли” мавзусидаги 70-халқаро илмий-амалий анжуманида фаол иштирок этдилар.

Қайд этиш жоизки, НамМТИ ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов мазкур нуфузли анжуманнинг ялпи мажлисида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди. Тадбир якунида наманганлик олимга Рязань университети ректорининг “Анжуман ишидаги фаол иштироки учун миннатдорлик хати” топширилди.

Маълумот ўрнида, Рязань давлат агротехнология университети 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 6 та факультетда 5 мингдан зиёд талабалар таҳсил олади. Ушбу олий таълим муассасаси Россия ривожланишида ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг профессор-ўқитувчилари мамлакат аграр соҳасини тараққий этишига беқиёс ҳисса қўшганлар. Университетда ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 80 фоиздан юқорини ташкил этиб, биргина жорий йилнинг ўзида 54 та ишланма учун патент олинган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019