Наманганга бир миллионта китоб етказиб берилади

14:09 10 Март 2019 Жамият
553 0

Маълумки, шу йил 28 февраль — 1 март кунлари Наманган вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев минтақанинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан танишибгина қолмасдан, жойлардаги ҳолатни яхшилаш юзасидан бир қатор аниқ топшириқ ва тавсиялар ҳам берди. Хусусан, аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар сифати ва савиясини янада юксалтириш масаласига эътибор қаратилди. Шу мақсадда “Наманганни энг яхши китобхон вилоятга айлантирамиз!” шиори остида кенг миқёсли акция ўтказиш таклиф этилди.

Мазкур ғояни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа қатор манфаатдор ташкилот ва идоралар ҳам қўллаб-қувватладилар. Вилоятдаги кутубхоналарга беғараз ёрдам сифатида бир миллион дона китоб етказиб беришга қарор қилинди. Ушбу бадиий адабиётлар юкланган “карвон” кеча Наманганга етиб келди. У карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.

Шу муносабат билан вилоят марказидаги “Адиблар хиёбони”да ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Анжуманда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Тўрақўрғон туманидаги Ибрат мактаби ўқувчиси Дилшода Ҳакимова ва бошқалар китобнинг жамият тараққиётидаги ва ҳар бир кишининг шахсий ҳаётидаги улкан аҳамиятини қайд этдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Фарҳод Маҳмудов бир миллион дона китобни вилоят аҳлига беғараз тақдим этиш ҳақидаги сертификатни топширди.

Тадбирда вилоят олий ўқув юртларининг китобхонлик кўрик-танловларида юқори натижаларга эришган талабалари махсус совғалар — янги нашр этилган китоблар тўплами билан мукофотланди.

Нурбек Абдуллаев (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019