Намангандаги ёпиқ сув ҳавзаларида кореяликлар билан ҳамкорликда форель балиғи етиштирилади

11:30 01 Ноябрь 2019 Жамият
205 0

“Наманган балиқсаноат” МЧЖ ҳамда вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликлари раҳбарларидан иборат делегация икки ҳафта давомида Корея Республикасининг турли провинцияларида бўлиб, карп, камбала, форель сингари балиқ турларини интенсив етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг замонавий технологиялари, балиқларни маҳаллийлаштириш усуллари, сув ҳавзалари қуришнинг тежамкор технологиялари, соҳада ветеринария бўйича илғор тажрибалар билан танишдилар.

Ташриф доирасида Жанубий Корея Ички сувлар илмий-тадқиқот институтида янги балиқ турларини етиштириш, зотини янгилаш, уларни маҳаллийлаштириш, касаллигининг олдини олиш, юқори протеинга бой грануланган озуқасини ишлаб чиқариш, аквакультура масалалари бўйича учрашув ўтказилди. Вилоятдаги балиқчилик хўжаликлари мутахассисларига малака ошириш семинари ташкил этиш учун ушбу институт олимларининг Наманганга келадиган бўлди.

Делегация ташрифи чоғида кореялик ҳамкорлар билан қатор шартномалар имзоланди. Жумладан, “Наманган балиқсаноат” МЧЖ билан Корея форель етиштирувчи фермерлар Ассоциацияси ўртасида имзоланган қиймати 1,1 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик меморандуми доирасида Наманган вилоятида ёпиқ сув ҳавзаларида форель балиғи етиштирилади. Меморандум, шунингдек, лаборатория ҳамда инкубация цехи қуриш, чавоқ чиқариш, балиқни қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, музлатгич ўрнатиш, сув ҳавзалари ташкил қилиш махсус техникаси билан таъминлаш масалаларини ҳам ўз ичига олган.

Кореянинг “Leaders international Co ltd” компанияси эса вилоятдаги 4 та фермер хўжалиги билан ҳамкорлик меморандумини имзоланди. Шунингдек, Чонсон провинциясидаги “Rainbow Trout” форель балиқчилиги корхонаси билан Норин туманидаги “ Голд Фишинг “ балиқчилик фермер хўжалиги ўртасида Наманганга 2,0 млн. АҚШ долларидан зиёд инвестиция киритиб, интенсив усулда форель балиғи етиштириш бўйича келишувга эришилди.

Имзоланган ҳужжатлар орасида Кореядан қиймати қарийб 1,2 млн. АҚШ долларидан зиёд балиқ ташиш, ҳавза қазиш, грануланган балиқ еми ишлаб чиқариш техника ва технологиясини харид қилиш бўйича шартнома ҳам бор.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019