Намангандаги сколиоз болалар мактаб –интернатида “Спорт-менинг ҳамроҳим!” акцияси ўтказилди

12:20 12 Сентябр 2019 Жамият
236 0

Наманган шаҳридаги 40 - умумий ўрта таълим сколиоз болалар санатория мактаб-интернатида “Спорт - менинг ҳамроҳим!“ акцияси амалга оширилди.Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг матбуот маркази мухбиримизга хабар қилди.

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказилган тадбирда ўқувчилар қувноқ стартлар, шахмат-шашка, баскетбол бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақа натижалари мактаб тарбияланувчилари спортнинг мазкур йўналишларида жисмоний жиҳатдан баркамол тенгдошларидан кам эмаслигини кўрсатди.

Акцияда фаол иштирок этган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ (“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019