Намангандаги Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази буткул янгиланади

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/aimcuz расмий каналида маълум қилинишича, Агентлик Намангандаги Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази биноси ва у жойлашган ҳудудни реконструкция қилиш, ахборот-кутубхона марказини тубдан модернизациялаш бўйича кенг қамровли лойиҳа тайёрлаган.

Наманган шаҳрида жойлашган, Нодирабегим номидаги мазкур ахборот-кутубхона маркази ташкил топганига бу йил 100 йил тўлди. 570 мингдан ортиқ китоб фондига эга ушбу зиё маскани барча ахборот-ресурс марказларига услубий кўмак бериб келмоқда.
Кутубхонада қулай шарт-шароит яратиш, китобхонларга замонавий андазаларда хизмат кўрсатишга эришиш замон талабига айланган.

Агентлик томонидан тайёрланган лойиҳа асосида эндиликда бу зиё мажмуаси:
— мамлакатимиз нашриётларида чоп этилаётган китоблар ва чет эл ёзувчиларининг асарлари билан янада бойитилади;
— бу ерда замонавий телекоммуникациялар ёрдамида масофадан туриб мамлакатимиз ва илғор хорижий давлатлар кутубхоналаридаги ресурслардан фойдаланиш имконияти, китобхонларга билим ва ахборот олишлари учун шинам шароит яратилади;
— ўқув ҳамда анжуманлар заллари кўркам ва бежирим кўринишга эга бўлади.
Қисқача айтганда, кутубхона ҳозиргидан икки баробар кўп фойдаланувчига хизмат кўрсата оладиган даражага етказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур лойиҳа билан танишар экан, уни қўллаб-қувватлашини, жумладан, ушбу маънавий қимматга эга лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, қарийб ярим гектарга тенг майдонда жойлашган кутубхона тевараги китоб мутолаасига қулай ва осойишта бўлиши лозимлигини қайд этди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: