Намангандаги «Хурматхон ая» қабристони ҳудуди торайиб кетганми? Давергеодезкадастр қўмитаси вазиятни ўрганди.

14:54 16 Август 2019 Жамият
95 0

Иллюстратив фото

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар, Гулобод маҳалласида жойлашган “Ҳурматхон ая” қабристони учун ажратилган ер майдони қарийб 4 маротаба торайиб кетганлиги тўғрисидаги видео эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида:

1. Видеороликда 1994 йилда қабристон учун 8,0 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги баён қилинган.

Ушбу масала бўйича тегишли ҳужжатлар  ўрганилди. Хусусан, Наманган вилояти Наманган туманидаги собиқ “Ижодкор” агрофирмаси вакилларининг 1994 йил 6 мартдаги 2-сонли йиғилиш баёнининг қарор қисмини 1-бандида “Ирвадон қишлоғи пенсионерлари, ветеранлари, қариялари, аҳоли талабларига асосан қабристон қилиш учун Ирвадон қишлоғига яқин бўлган Ғишт заводи ёнидаги 8,0 гектар ер майдони ажратиб бериш лозим топилсин деб қайд этилган. Ушбу ҳужжатнинг 5-бандида “Ушбу қарорни тасдиғи Наманган тумани ҳокимлигидан сўралсин”деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ер тўғрисида”ги 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Қонуннинг 6-моддасида Ҳокимият туман идораларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, битта ер эгасига ва битта ердан фойдаланувчига 10 гектаргача майдонда ер ажратиш белгиланган.

Бироқ собиқ “Ижодкор” агрофирмаси вакилларининг 1994 йил 6 мартдаги 2-сонли вакиллар йиғилиши қарори Наманган тумани ҳокими томонидан тасдиқланганлиги юзасидан хужжат мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 

4 декабрдаги СҚ-73- III-сон қарорига асосан Наманган шаҳри кенгайиши муносабати билан шаҳар маъмурий чегарасига ўзгартириш киритилиб Наманган туманидаги ушбу ерлар Наманган шаҳрига ўтказилган. 

2. Видеороликда 1994 йилда қабристон учун ажратилган 8 гектар ер майдони 2,5 гектар бўлиб қолганлиги бўйича.

Наманган тумани ҳокимининг 2011 йил 8 июлдаги 401-сонли қарорига асосан Наманган тумани “Ободонлаштириш бошқармаси”га “Хурматхон ая” қабристони учун 0,50 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 4 декабрдаги СҚ-73- III-сон қарорига асосан Наманган шаҳри кенгайиши муносабати билан шаҳар маъмурий чегарасига Наманган  туманидан ер майдони қўшилган бўлиб, шу жумладан, Ижодкор массиви худудидаги “Хурматхон ая” қабристони Наманган шаҳри маъмурий чегарасига қўшилган.

“Хурматхон ая” қабристони учун туман ҳокимининг 2011 йил 8 июлдаги 401-сонли қарори билан 0,50 гектар ер майдони ажратилган бўлса-да, 2018 йилда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабристон эгаллаган ер майдони қайта ўлчов натижасида 2,5 гектар эканлиги ёки қарорга нисбатан 2,0 гектар ер майдони тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан қабристон ташкил этиш учун девор тўсиқ билан ўраб олинганлиги маълум бўлди.

Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 августдаги 1157-сонли қарорига асосан “Хурматхон ая” қабристони эгаллаган 2,5 гектар ер майдонига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган ва вилоят “Ермулккадастр” ДК томонидан 10.09.2018 йилдаги 2594-сон кадастр йиғма жилдига асосан қабристон ер майдони 2,5 гектарни ташкил этиши кўрсатилган.

3. Видеороликда қабристон учун ажратилган 8 гектар ер майдонидан тадбиркорлик фаолият учун ер майдонлари ажратилиши бўйича.

- “Ижодкор” массиви, 118, 119-контурдаги 8,6 гектар ер майдонлари қуйидагича тақсимланган:

- “Хурматхон ая” қабристони учун -2,5 гектар (Наманган шаҳар ҳокимининг 10.08.2018 й. 1157-сон қарори)

-“ SAMO PLYUS TAʻMIR” МЧЖга “Савдо ва саноат музлатгичларини ишлаб чиқариш заводи” қуриш учун -1,5 гектар (Наманган шаҳар ҳокимининг 06.06.2016 й. 442-сон қарори)

- “GRAND PLAST TRADE” МЧЖга “Акфа ромлари ва текстиль махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси” қурилиши учун -1,01 гектар (Наманган шаҳар ҳокимининг 10.11.2016 й. 904-сон қарори)

- фуқаро Х.Олимов боғ ташкил этиш учун -1,23 гектар (Наманган шаҳар ҳокимининг 31.12.2016 й. 1104-сон қарори)

“Хурматхон ая” қабристони бугунки кунда жами 2,52 гектарни ташкил этиб, шундан 0,50 гектар қисмида қабрлар, 1,98 гектар майдони бўш турганлиги, 0,04 гектар қисми қоровулхона биноси билан банд эканлиги аниқланди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019