Наманганда ёшлар меҳнат гузари ташкил қилинди

15:14 20 Август 2018 Жамият
1462 0


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Норин туманининг Норинкапа қишлоғи марказида фойдаланишга топширилган “Ёшлар меҳнат гузари” ҳудуд аҳлига муносиб туҳфа бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июньдаги Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижроси доирасида бунёд этилган гузар 26 нафар йигит – қизни ўз бағрига олди. Улар тикувчилик устахонаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар дўкони, сабзавотлар растаси, гўзаллик салони, мобил алоқа воситалари таъмири, соғломлаштириш маркази сингари ўндан ортиқ шохобчаларда аҳолига хизмат кўрсатадилар.

Сойбўйи маҳалласида яшовчи хусусий тадбиркор Алишер Расулов саъй-ҳаракати билан қуриб битказилган ва жиҳозланган гузарга 600 миллион сўмдан зиёд сармоя йўналтирилди. Яқин вақт ичида бу ерда фаолият турлари кенгайиши ҳисобига қўшимча равишда яна 10 та ишчи яратилади.

Таъкидлаш лозимки, тумандаги яна уч маҳалла - Яйдоқ, Хўжаобод ва Шўрариқда ҳам замонавий “Ёшлар меҳнат гузари” барпо этилмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019