Наманганда Ёшлар иттифоқи 393 талабага тўлов-шартнома маблағининг 35 фоизини тўлаб берди

15:40 23 Апрель 2019 Жамият
335 0

Вилоятдаги олий ўқув юртларига муддатли ҳарбий хизматни ўтагандан сўнг имтиёз билан ўқишга кирган бу ёшлар ўртача ўзлаштириши 86 фоиз ва ундан юқори бўлгани учун шундай рағбатга муносиб топилдилар. Наманган шаҳридаги ”Уч фаввора” хиёбонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ушбу талабаларга тўлов-шартнома маблағининг 35 фоизини тўлаб берилиши расмийлаштирилган сертификатларни топшириш маросими бўлди. Тақдимотда сўз олган ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашини раиси А. Мўминов юртимизда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, келажагимиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, бунга жавобан йигит-қизлар фаоллигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

- Мазкур хайрли иш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга ошириб келинмоқда, - дейди Иттифоқнинг вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Абдувосиев. - Ўқиш ва жамоат ҳаётида тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларнинг бу тартибда рағбатлантирилиши интилувчан талабалар сафининг кенгайишига хизмат қилиши билан алоҳида аҳамиятга эга.

Тақдимот маросимида айтиб ўтилганидек, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг 393 нафар талабасига 1 103 735 714 сўм миқдордаги тўлов-шартнома пуллари ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ /“Халқ сўзи”/.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019