Наманганда Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасига раҳбар тайинланди

11:20 21 Август 2020 Жамият
314 0

Тоҳиржон Абдусатторович Каримов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 2020 йил 17 августдаги буйруғи билан мазкур Агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов иштирокида ўтказилган йиғилишда янги таъсис этилган бошқарма бошлиғи жамоага расман таништирилди.

Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Каримов 1985 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган. 2011-2016 йилларда вилоят ҳокимлиги умумий бўлимида иш юритувчи вазифасида иш олиб борган. 2016 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги девонхона бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил қилинган  бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
 «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?