Наманганда яна бир қўшма корхонага тамал тоши қўйилди

12:22 12 Сентябр 2019 Жамият
127 0

Чуст туманидаги “Наманган“ эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудга илғор технологияларни жалб этиш орқали истеъмол бозорини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдиришга муносиб ҳисса қўшаётир.Кеча бу ерда лойиҳа қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Tai Chang Special Steel” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қурилишига тамал тоши қўйилди.

Бизнес лойиҳага кўра, 31 гектар ҳудудда қад ростлайдиган янги ишлаб чиқариш мажмуасида ҳар хил турдаги металлопрокат, алюминий ва мисдан ўтказгич маҳсулотлари ҳамда металлдан бир қатор кундалик эҳтиёж жиҳозлари ишлаб чиқарилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Унинг ижроси ниҳоясига етказилиши билан йилига 120 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган қувватлар яратилади. Бу билан ҳамкорлик корхонаси маҳаллий ёшлардан 450 нафарини ўз бағрига олади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019