Наманганда велосипед ва мотоцикллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

14:31 28 Февраль 2019 Жамият
468 0

Иллюстратив фото

Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур корхонани ташкил этиш бўйича келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Lifan Group Co.Ltd” компанияси томонидан имзоланган. “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг августида Президент Шавкат Мирзиёев велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида велойўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди. Бу эса ўз ўрнида мазкур корхонанинг ташкил этилишида муҳим туртки бўлди.

Корхонада дастлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 мингни ташкил қилади. Босқичма-босқич мазкур кўрсаткич ошиб бориш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестицион дастурига киритилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатимизга 200 минг АҚШ доллар сармоя жалб қилиниши кўзда тутилган.

Келгусида “Norin Moto Bike” МЧЖ корхонада мотоцикллар, трицикллар, скутерлар ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қайд этиш жоизки, “Norin Moto Bike” заводи ходимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин Хитойда тажриба ўтаб қайтган. Янги завод ҳозирда 150 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакилини ишга жойлаштириш имконини беради, келгусида иш ўринларини 500 тага етказиш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019