Наманганда улоқ-кўпкари бўйича республика биринчилигига старт берилди. 30 миллион сўм кимга насиб этади? (Фоторепортаж)

15:13 27 Декабрь 2019 Спорт
607 0

Наманганда улоқ-кўпкари бўйича республика биринчилигига старт берилди (Фоторепортаж)

“Халқ сўзи ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманганда халқимизнинг севимли ўйинларидан бири ҳисобланган улоқ-кўпкари бўйича республика биринчилиги мусобақаларига старт берилди.
 

Марказий отчопарда ташкил этилган биринчилик беллашувларига мамлакатимиз вилоятларидан 12 та жамоа иштирок этмоқда. Улар таркибида 144 нафар чавандоз бор. Ғолиблик учун курашнинг шарти ягона — улоқни белгиланган вақт ичида доира шаклидаги сомони, яъни, маррага етказишдан иборат. Беллашувлар уч босқичда ўтказилиб, мутлақ ғолиб ҳал қилувчи курашда аниқланади.
 

— Яхшигина вазнга эга бўлган улоқни отга ўнгариб, белгиланган жойга етказиш учун киши нафақат кучли, балки, эпчил ҳам бўлиши, бошқарувидаги жониворни ўз ҳаракатларига мослаштира олиши лозим, — дейди қашқадарёлик моҳир чавандоз Илҳом Чоршанбиев. — Бугун майдонда от сураётган шогирдларимнинг аксариятида бу борада тажриба етарли. Мусобақага пухта ҳозирлик кўрилгани, иштирокчиларнинг ғалаба учун ҳалол курашаётганликлари, айниқса, барчани хурсанд қилмоқда.

 

Уч кун давом этадиган чемпионат ғолибларини муносиб совринлар кутмоқда. Хусусан, шоҳсупанинг юқори поғоналарини забт этган жамоалар эгаллаган ўринларига мос равишда 30 миллион, 20 миллион ва 10 миллион сўм миқдоридаги мукофот билан тақдирланадилар. Бундан ташқари, моҳир чавандозларга замонавий маиший техника воситаларидан иборат қимматбаҳо совғалар топширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019