Наманганда террорчиликда гумонланган шахслар қўлга олинди

14:39 08 Январь 2020 Жамият
456 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманган вилоятида террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йил 7 январь Наманган вилоятида Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида қуролли тўқнашувларни давом эттираётган ҳудудларга чиқиб кетишни режалаштирган Янгиқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар қўлга олинди. Уларнинг яшаш хонадонлари текширилганда алоқа воситалари хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар сақланганлиги ва бошқаларга ҳам тарқатиб келаётганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019