Наманганда тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ раҳбари қўлга олинди


Наманганда хусусий тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи қўлга олинди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.
Хабарда айтилишича, жорий йил 4 июль куни Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига тадбиркор Х.Хдан мурожаат келиб тушган. Аризачининг маълум қилишича, 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари - Ғ.Б. ва Т.Н.лар келиб, дўкон солиқ ходимлари текширувидан “холи” бўлиши эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилишган.
Тадбиркор мурожаатидан сўнг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.
Тадбир давомида Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган.
Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: