Наманганда мобиль телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

11:07 27 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
859 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Хитой компанияси Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилишни йўлга қўяди.

Бундай келишувга Хитой Халқ Республикасининг “LLT TechnoLogy Limited” ҳамда “Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD” компаниялари бошқаруви кенгаши аъзолари Наманганга ташрифи чоғида эришилди.

Хорижлик ишбилармонлар вилоят марказидаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилган.

Наманган шаҳар ҳокимлигида ўтказилган музокараларда хорижий компания вакиллари уяли телефон аппаратлари учун аксессуарлар ҳамда қурилиш ишларида фойдаланиладиган силлиқлаш тошларини ишлаб чиқариш лойиҳасини таклиф қилишди.

Мазкур лойиҳага мувофиқ, дастлабки босқичда 250 та, кейинчалик эса яна 250 та янги иш ўринлари яратилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019