Наманганда МИБ фаол журналистларни тақдирлади

13:44 26 Июнь 2019 Жамият
302 0

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмолчилари ўртасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, бюро фаолият кўрсата бошлаганидан буён вилоятда юқоридаги соҳалар бўйича 1 триллион 796,9 миллиард сўм маблағ ундирилишига эришилган. Айни жараёнда тарғибот тадбирларининг аҳамияти ортиб бормоқда. Хусусан,оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар истеъмолчилар ўртасида тўлов маданиятининг юксалишига хизмат қилмоқда.

МИБнинг Наманган вилоят бошқармаси матбуотчилар байрами арафасида бир қатор фаол журналистларга ташаккурнома билдириб, уларни эсдалик совғалари билан тақдирлади.

- Рағбат журналистларни янгидан-янги мавзулар сари илҳомлантиради, - дейди “Наманганская правда” газетаси муҳаррири Дилмурод Жумабоев. – Биз МИБ чилар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаган ҳолда улар фаолиятининг муҳим қирраларини газета саҳифаларида кўпроқ ёритиш масалаларини келишиб олдик.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019