Наманганда “меҳрибонлик уйи”га автобус совға қилинди

12:08 03 Июнь 2019 Жамият
470 0

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Намангандаги 26- “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди. Боиси, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ерга болажонларни байрам билан қутлаш учун арзирли совғалар билан келган эди. “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилган учрашув мулоқот аввалида мамлакатимизда келажагимиз эгалари учун яратилган шарт-шароит, уларнинг соғлом ва билимли бўлиб униб-ўсиши йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида гап борди.

Тадбирда муассаса директорига “Isuzu” автобуси калитини тантанали равишда топширган вилоят раҳбари мазкур транспорт воситаси болажонларнинг яхши кунларига хизмат қилсин, дея тилак билдирди. Бундан ташқари байрам муносабати билан тарбияланувчилар учун ёзги оромгоҳларга йўлланма, спорт анжомлари ҳамда кутубхона учун мингдан ортиқ адабиётлар туҳфа қилинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019