Наманганда коллежларнинг 33 минг нафар битирувчиси коррупцияга қарши кураш мавзусида иншо ёзди

10:40 17 Июнь 2019 Жамият
330 0

Масалан, вилоят марказидаги 2-хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тугаллаётган 290 нафар йигит-қиз жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган иллатга қарши кураш, хусусан, унинг олдини олиш масаласида нималарга кўпроқ эътибор қаратилиши юзасидан ўз фикрларини билдирди.Бунда ёшларнинг асосий қисми ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш орқали коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш орқали мақсадга эришиш мумкинлигини таъкидлаган.

Умуман олганда, вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги “Коррупция-адолат кушандаси“ мавзусидаги иншолар танлови уюшқоқлик билан ўтказилди.Унда 33 мингдан ортиқ битирувчи фаол қатнашди.Танловнинг адолатли ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этилар. Иншолар танловини ташкил этишдан мақсад ўқувчи ёшлар онг-у шуурида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир, дейди тадбир ташкилотчилари.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, ”Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019