Наманганда Хитой автомобиллари ишлаб чиқарилади

17:28 27 Февраль 2019 Жамият
390 0

Наманган вилоятининг Поп туманида хитойликлар билан ҳамкорликда “UzFoton” қўшма корхонаси барпо этиладиган бўлди. Лойиҳага кўра, бу ерда ўрта сиғимдаги юк автомобиллари ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилади.

“Urumqi Xin Sheng international Trading Co.LTD” компанияси янги ишлаб чиқаришга 14 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан мазкур лойиҳа 2019 йил инвестиция дастурига киритилган бўлиб, у ниҳоясига етказилиши билан ойига 500-1000 дона атрофида замонавий автомобилларни йиғиш қувватлари юзага келади.

Ҳамкорлик корхонасини жорий йилнинг сентябри - Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019