Наманганда халқаро қизлар мактаби очилди

16:24 18 Июнь 2019 Жамият
1029 0

Пойтахтдан кейин иккинчи бўлиб Наманганда ташкил этилаётган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабида дарсларни хорижий давлатларда таълим олган, малака ва тажриба орттирган юксак салоҳиятли ўқитувчилар олиб борадилар.

Тақдимот чоғида янги мактабнинг имкониятлари, ундаги ўқитиш ва таълимни ташкил этиш жараёнлари, хорижий тажриба ва амалиёт билан боғлиқ жиҳатлар, халқаро ҳамкорлик, хусусан, нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ҳамда уларнинг самаралари ҳақида маълумот берилди.

Дарсдан ташқари машғулотларда қизлар хореография, санъат, маданият, нотиқлик маҳорати каби ўнлаб йўналишларда таҳсил олиши мумкин.

Наманган шаҳрида жойлашган халқаро қизлар мактабида жорий ўқув йилидан 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз таҳсил олишга киришади. Айни пайтда қабул жараёнлари бошлаб юборилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019