Наманганда халқаро инвестициявий форум

09:30 07 Июнь 2019 Иқтисодиёт
203 0

Бугун Наманган вилоятида  йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019”  Халқаро инвестиция  форуми ўз ишини бошлади. 

Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуманда вилоятнинг инвестицион салоҳияти намоён этилади ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ташкил этилади. Форумда Россия, Туркия, Хитой, Корея, Япония, Эрон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Голландия, Бельгия, Австрия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Миср, Кувайт, Исроил, Сингапур, Уммон, БАА, Тайланд, Малайзия, Озарбайжон, Қозоғистон, Польша, Латвия, Люксембург, Тожикистон, Беларусь, Болгария, Грузия, Индонезия ва Украинадан 300 га яқин хорижий компаниялар вакиллари қатнашмоқда.  Бундан ташқари  Ўзбекистон Республикасининг 29 хорижий мамлакатдаги элчилари, 32 давлатнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ хорижий ОАВ мухбирлари таклиф этилган.

Анжумани дастури ранг-баранг тадбирлардан иборат бўлиб,   биринчи куни “Давлат хизматлар маркази” биносида 4 та йўналиш бўйича –“Наманган вилоятида саноат соҳаларидаги мавжуд имкониятлар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш истиқболлари”, “Наманган вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестицион имкониятлари, ерлардан унумли фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш истиқболлари”, “Наманган вилоятида туризм соҳасидаги имкониятлар ва маданий-тарихий туризм билан бир қаторда экологик, гастрономик, зиёрат, маданий-кўнгилочар ва агро туризм каби янги туристик йўналишларни ривожлантириш истиқболлари” ва “Наманган вилоятида инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари” мавзуларида секциялар муҳокамаси ўтказилади.  “Паҳлавон” спорт мажмуасида эса  минтақа ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси, янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти, “B2G” ва “B2B” форматдаги кооперацион биржалари ҳамда пресс-брифинг бўлиб ўтади. 

Форумнинг бугунги кун иш тартибидан шунингдек,  меҳмонларни  вилоят марказидаги  Бобур номли маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган  Наманган гуллари экспозициялари билан таништириш, “Шодиёна” мажмуасида вилоят ҳокимининг расмий қабулини ташкил этиш ва концерт дастуридан иборат маданий тадбирлар ўрин олган.                 
8 июнь куни эса  Форум қатнашчилари Наманган шаҳрида ва Чортоқ туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат номли мажмуа ва  “Ахсикент” археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўришади.

  
Қудратилла Нажмиддинов,

“Халқ сўзи онлайн”/Наманган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019